Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автоматлаштирилган тизимда автобус ва метрода йўлкира қимматлашадими?
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Аширматов жамоат транспортида йўл ҳақи тўлашнинг aвтоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилиши ортидан йўлкира нархи қимматлаши ҳақидаги гап-сўзлар нотўғрилигини маълум қилди.
Мутасаддиларнинг маълум қилишича, шу пайтгача автобус ёки метронинг бошидан охиригача борган йўловчи ҳам, бир-икки бекат юриб тушиб қолган йўловчи ҳам бир хил йўлкира тўлаб келаётган бўлса, янги тизимда бундай бўлмайди.
«Автоматлаштирилган йўлкира тўлаш тизимида вақтга, масофага боғланган турли тарифлар мавжуд. Агар борадиган манзилингизга битта автобусда борадиган бўлсангиз, шу масофага тахминан 40 дақиқада борадиган бўлсангиз, шу вақтга мос тарифни олиб, битта транспортни кутиб ўтирмай бир неча транспорт, масалан автобус ва метрога алмашган ҳолда манзилингизга етиб олишингиз мумкин. Бунда йўлкира нархи битта автобусда бориб-келгандагидан ошмайди», дея Наврўз Аширматовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг қўшимча қилишича, янги тизимни жорий этишдан олдин аҳоли кўзлаган манзилига бориш учун бир неча транспорт туридан фойдаланганда қайта-қайта йўлкира тўламаслиги ҳақида жиддий бош қотирилган.
Фото: Иброҳим Дўшанов
«Янги автоматлаштирилган тизимда ана шу масалага ечим топилди. Насиб этса, тизим тўлиқ жорий этилганидан сўнг йўловчилар бунинг афзаллигини сезишади. Қайсидир йўналиш бўйича қатновчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали муаммони ҳал этиб бўлмайди. Бу билан кўчалардаги тирбандликни оширамиз, холос. Агар автобуслар сони кўпайса, шу йўналиш билан кесишадиган бошқа автобусларнинг интервали ҳам ўзгаради. Натижада бугун 20 дақиқада етиб бориш мумкин бўлган жойда 40 дақиқада етиб борилади», дейди у.
Йўлкира тўлашнинг автоматлаштирилган тизими 2020 йилнинг 1 январидан Тошкентда, 1 августдан Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2021 йил 1 январдан Республиканинг бошқа ҳудудларидаги жамоат транспортига жорий этилиши кутилмоқда.
Бундан аввалроқ янги тизимда ўқитувчилар, пенсионерлар, ўқувчи-талабалар ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жамоат транспорти хизматидан имтиёзли асосда фойдаланиш ҳуқуқига эга алоҳида фуқаролар тоифалари учун имтиёзлар сақлаб қолиниши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
11:25 / 24.03.2026