11:50 / 26.11.2019
0
23776

Моуриньо ЕЧЛга қайтмоқда, Зидан «ПСЖ»дан қасос олмоқчи. Кун ўйинлари анонси

Сешанба оқшомида Чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувлари доирасида 4та гуруҳда 8та ўйин бўлиб ўтади.

Бэйл кечириладими?

Терма жамоа билан Европа чемпионатига чиққанидан сўнг Бэйл майдонда ўз мамлакати байроғи билан пайдо бўлди, унда шундай кетма-кетликда ёзилганди: «Уэльс, гольф, Мадрид. Шу тартибда». Уэльслик футболчининг «Реал» билан муносабатлари совуқлашганига анча бўлган, аммо ҳали бундай манифестни дунё кўрмаганди. Якшанба куни Бэйл «Реал Сосьедад»га қарши ўйинни захирада бошлади, аммо иккинчи бўлимда майдонга туширилди. У ҳар тўпга тегинганида ҳуштакбозлик қилишди, трибунада эса шундай баннерни кўтаришди: «Родриго, Винисиус, Лукас Васкес, Бэйл. Шундай тартибда».

«Реал» ўйинда ғалаба қозонди, Зинедин Зидан фанатларнинг ҳаракатини қоралади, Уэльс байроғи билан боғлиқ ҳолат бўйича эса ўйиндан аввалроқ муносабат билдириб бўлганди: «Мени клубдан ташқаридаги ишлар қизиқтирмайди». Афтидан, Бэйлни мураббий кечирган, аммо фанатлар эмас. Бугун «ПСЖ»га қарши ўйинда у асосий таркибдан ўрин олмаса керак, ахир уни «Сантьяго Бернабеу» олқишлаб кутиб олмаслиги тайин.

«Реал» учун бу муҳим ўйин, ахир жамоа ҳали 1/8 финал йўлланмасини кафолатлагани йўқ — назарий жиҳатдан «Брюгге»да мадридликларни қувиб ўтиш имконияти бор. Агар «Реал» Париждаги каби ўйнаса плей-оффга чиқмагани маъқул: ўшанда «Қироллик клуби» 0:3 ҳисобида тор-мор этилган, қолаверса бу ўйинда «ПСЖ» сафида на Неймар, на Мбаппе ва на Кавани бор эди. Ҳозир бу уч футболчининг барчаси майдонга тушишга тайёр, демак ўйин янада қизиқроқ бўлади. Мбаппе ва Неймар ҳали ҳам «Реал»га ўтиши мумкин — бу эса ўйиндаги яна бир интрига.

Жозенинг илк уй учрашуви қандай кечади?

«Тоттенҳэм» бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжуманида Жозе Моуриньодан ЕЧЛ финалидаги мағлубият жамоага қандай таъсир қилгани бўйича савол сўралди. Португалиялик мутахассис шундай жавоб қайтарди: «Билмайман, мен ҳеч қачон Чемпионлар лигаси финалида ютқазмаганман».

Европадаги асосий турнирга қайтиш олдидан Моуриньо журналистлар билан яна учрашди. «Бу – ҳамма ғалаба қозонишни истаган турнир. Бу турнирда ғолиб бўлиш ҳаммага ҳам эмас, лекин мен буни икки марта уддаладим. Учинчисини ҳам қўшиб қўйишни истайман», — дея қайд этди «Тоттенҳэм»нинг янги бош мураббийи.

Албатта, мураббийнинг бу сўзларига ҳамма мийиғида кулиб қўйди, ахир «шпорлар» яқиндагина ўз майдонида «Бавария»га 2:7 ҳисобида ютқазиб қўйганди ва жамоа ҳали плей-офф йўлланмасини ҳам қўлга киритмаган. Бунинг учун лондонликлар аввалоқ «Олимпиакос»ни ўз майдонида мағлуб этиши керак — шунда «Црвена Звезда» ва «Бавария» ўртасида параллел кечадиган учрашув натижаси аҳамиятсиз бўлади. Дарвоқе, бу ўйин Моуриньо учун клуб мухлислари қаршисидаги илк ўйин бўлади, шундай экан жамоанинг очко йўқотишга ҳаққи йўқ.

Криштиану ўйнайдими?

«Локомотив» ва «Байер» ўртасидаги ўйин якунланиши билан «Ювентус» Туринда бу икки жамоа тақдирини ҳал қилиш учун ўйин бошлайди. Итальянлар клуби баҳорда ҳам Чемпионлар лигасидаги иштирок этишини ҳал қилган, «Атлетико» ўз ҳолатини қийинлаштирган — 4-турда Леверкузендаги мағлубият мадридликларнинг 1/8 финалга йўл олиши имкониятини пасайтирган.

Криштиану Роналду ўйнашга тайёр. Маурицио Сарри икки ўйинда уни барвақт алмаштиргач норозилигини очиқ билдирган футболчини учинчи ўйинга туширмай қўя қолди. Бугун ҳамма «Ювентус» етакчиси бошланғич таркибга қайтишини кутмоқда. Итальян нашрлари Роналду 100 фоизга тайёр эмаслигини ёзмоқда, «Атлетико» учун эса ушбу форвард майдонда бўлмагани дуруст: у «матрасчилар»га қарши 34 ўйинда жами 25 гол уриб улгурган. У бу оқшомда статистикани янгилайдими?

Европа Чемпионлар Лигаси. 5-тур.
 «А» гуруҳи
«РЕАЛ» - «ПСЖ»
Ўйин бошланиш вақти: 
01:00
ТВ-трансляция: «Futbol TV»
Ўйнамайди: Хамес (жароҳат), Васкес (жароҳат), Асенсио (жароҳат), Винисиус Жуниор (мураббийлар қарори), Начо (мураббийлар қарори)
Ўйнамайди: Шупо-Мотинг (жароҳат), Эррера (жароҳат), Керер (жароҳат), Кюрзава (номаълум)
Сўроқ остида: Верратти

«ГАЛАТАСАРОЙ» - «БРЮГГЕ»
Ўйин бошланиш вақти: 
22:55
Ўйнамайди: Акгюн (дисквалификация), Нзонзи (дисквалификация), Фалькао (жароҳат), Андоне (жароҳат), Луйиндама (жароҳат), Озбайроқли (жароҳат)
Ўйнамайди: Вормер (дисквалификация), Митрович (жароҳат)

«B» гуруҳи
«ТОТТЕНҲЭМ» - «ОЛИМПИАКОС»
Ўйин бошланиш вақти: 
01:00
Ўйнамайди: Дэвис (жароҳат), Льорис (жароҳат), Ворм (жароҳат), Ламела (жароҳат)
Сўроқ остида: Ндомбеле (жароҳат), Вертонген (жароҳат)
Ўйнамайди: Белич (дисквалификация), Юнус (дисквалификация), Сиссе (инфекция)

«ЦРВЕНА ЗВЕЗДА» - «БАВАРИЯ»
Ўйин бошланиш вақти: 
01:00
Ўйнамайди: Боачи (жароҳат), Вуканович (номаълум)
Сўроқ остида: Гобелич (жароҳат)
Ўйнамайди: Арп (жароҳат), Эрнандес (жароҳат), Зюле (жароҳат)

«C» гуруҳи
«МАНЧЕСТЕР СИТИ» - «ШАХТЁР»
Ўйин бошланиш вақти: 
01:00
Ўйнамайди: Агуэро (жароҳат), Браво (дисквалификация), Сане (жароҳат), Ляпорт (жароҳат), Зинченко (жароҳат)
Сўроқ остида: Давид Сильва (жароҳат), Родриго (жароҳат)
Ўйнамайди: Марлос (дисквалификация), Тайсон (номаълум), Дентиньо (номаълум)
Сўроқ остида: Соломон (жароҳат)

«АТАЛАНТА» - «ДИНАМО» Загреб
Ўйин бошланиш вақти: 
01:00
Ўйнамайди: Сапата (жароҳат)
Ўйнамайди: Моро (дисквалификация), Андрич (жароҳат), Куленович (жароҳат), Лешкович (жароҳат)
Сўроқ остида: Адеми (жароҳат), Гояк (жароҳат)

«D» гуруҳи
«ЮВЕНТУС» - «АТЛЕТИКО»
Ўйин бошланиш вақти: 
01:00
ТВ-трансляция: «UzReport TV»
Ўйнамайди: Дуглас Коста (жароҳат)
Сўроқ остида: де Лихт (жароҳат), Бернардески (жароҳат), Алекс Сандро (жароҳат), Рабьо (жароҳат), Роналду (жароҳат)
Ўйнамайди: Савич (жароҳат), Коста (жароҳат), Врсалько (жароҳат), Хименес (жароҳат)

«ЛОКОМОТИВ» - «БАЙЕР»
Ўйин бошланиш вақти: 
22:55
Ўйнамайди: Жоау Мариу (жароҳат), Жорджевич (жароҳат)
Сўроқ остида: Чорлука (жароҳат), Игнатьев (номаълум), Смолов (жароҳат)
Ўйнамайди: Амири (дисквалификация), Хаверц (жароҳат), Похьянпало (жароҳат), Синкгравен (жароҳат), Вайзер (жароҳат)

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top