Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева ҳар бир давлатнинг олдида турган ўта муҳим вазифани айтди
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳрида Гендер тенглик ва ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган форум бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
Тадбирни очар экан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ўз кириш сўзида гендер тенгликни таъминлаш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари бутун дунёда ўз долзарблигини йўқотмаганлигини таъкидлаб ўтди.
«Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлиги учун кўрсатилган 750 нафар номзоднинг 43 фоизини хотин қизлар ташкил этганлиги уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ортаётганлигидан далолатдир», - деди Танзила Норбоева.

Унинг таъкидлашича, глобаллашув жараёнида ёшлар ва аёлларни экстремистик ғоялар таъсиридан ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятлардан ҳимоя қилиш ҳар бир давлатнинг олдида турган ўта муҳим, долзарб вазифадир.
«Бу каби салбий ҳолатлар келиб чиқишида меҳнат миграцияси масаласи асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда», - дея Танзила Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Анжуман ишида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзолари, БМТ, ЕХҲТ, ДИИҲБ, Халқаро меҳнат ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар, вазирлик ва идоралар, ННТ вакиллари, шунингдек хорижий ва миллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишяпти.
Мавзуга оид
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
19:25 / 14.11.2025
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро Ассамблея мажлисида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:03 / 05.11.2025