11:19 / 29.11.2019
1
5745

ХТВ мактаблар иситилишига ҳокимлар масъул эканини эслатди

Халқ таълими вазирлиги республикадаги мактабларнинг иситиш тизимига кимлар масъул экани ҳақида эслатма билан чиқди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мамлакатнинг турли туманларида мактаблар иситилмаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Вазирликнинг эслатишича, “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги фармони 3-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги учун масъул ҳисобланади. 

“Мактабнинг иситиш тизимига боғлиқ муаммолар бўлса, маҳаллий ҳокимиятлар тузган ишчи гуруҳларга хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top