19:00 / 01.12.2019
0
3991

Ироқ парламенти бош вазир истеъфосини қабул қилди 

Ироқ парламенти 1 декабрда бош вазир Одил Абдулмаҳдийнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.   

29 ноябрда Абдулмаҳдий Ироқда 2 ойдан бери давом этаётган норозилик намойишлари ва тартибсизликлар ортида истеъфога чиқишини эълон қилганди.  

Ироқда намойишлар бошланган 1 октябрдан бери камида 400 киши ҳалок бўлган, минглаб одам жароҳатланган.

Намойишчилар ҳукуматдан дастлаб ёшлар орасидаги ишсизлик ва коррупцияга эътибор қаратишни, сўнгра сиёсий тизимни ўзгартиришни талаб қилишган. 

Ироқ бош вазири бунга жавобан ҳукуматда ўзгартиришлар амалга оширишга ва ижтимоий соҳада ислоҳотлар ўтказишга ваъда берган, бироқ намойишчилар бундан қониқмай, эндиликда мамлакатнинг бутун раҳбарияти истеъфосини талаб қилишмоқда. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top