Жаҳон | 10:00 / 01.12.2019
13464
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Биринчи президент куни нишонланмоқда  

Фото: РИА Новости / Евгений Биятов

Қозоғистонда 1 декабрда республиканинг Биринчи президенти куни нишонланмоқда.  

Қозоғистонда ушбу давлат байрами 2012 йилдан бери нишонланиб келинади. У Қозоғистоннинг Биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг республика олдидаги хизматларини эътироф этиш мақсадида таъсис этилган.   

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда ушбу байрам куни 1 декабрь, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли у 2 декабрга кўчириладиган бўлди.   

Назарбоев Қозоғистонга деярли 30 йил раҳбарлик қилган ва 2019 йил 20 мартда ўз ваколатларини муддатдан аввал топширган. Шундан кейин Қозоғистоннинг янги президенти сенат спикери Қосим-Жўмарт Тўқаев бўлган. Назарбоев эса хавфсизлик кенгаши раҳбари ва Nur Otan партияси етакчиси лавозимларини ўзида сақлаб қолган. 

Элбаси 2015 йил апрелдаги сайловларда 98 фоиз овоз тўплаб, 5-марта ғалаба қозонганди. Унинг жорий ваколатлари муддати 2020 йил апрелда тугаши керак эди. Қозоғистон конституциясига кўра, Назарбоев президент лавозимига биринчи президент сифатида чекланмаган марта сайланиши мумкин. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид