Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги магистрал газ қувурида ёнғин юз берди
Магистрал газ қувурлари муҳофаза ҳудуди ва хавфсизлик талабларига амал қилмаслик натижасида турли хил нохуш ҳолатлар келиб чиқмоқда, деб хабар беради «Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2019 йил 3 декабрь соат 15:15да Фарғона вилояти Бешариқ тумани Бахмал қишлоғи ҳудудидан ўтган Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли «Бешариқ» ГТСга борувчи диаметри 219 мм бўлган қувур тармоғининг 4-5 км оралиғида ноқонуний ҳолда, тегишли рухсатномаларсиз экскаватор ёрдамида ер ишларини (тош олиш) олиб бориш натижасида магистрал газ қувур тармоғига шикаст етказилган ва қувур тешилган.

Билдирилишича, бу ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган ва оқибатда экскаватор ҳайдовчиси, 1960 йилда туғилган Д.М. куйиш тан жароҳати олиб, тезкорлик билан Бешариқ шаҳар шифохонасига етказилган.
Авария ҳолатини тезкор равишда бартараф этиш учун магистрал газ қувурига газ бериш тўхтатилган ва ёнғин тезда ўчирилган.

Авария натижасида шикастланган газ қувури кеч соат 20:50да қайта тикланди, аҳолига табиий газ етказиб бериш 4 декабрда тикланиши айтилган.
«Ҳурматли ватандошлар! Барча турдаги энергия таъминоти тизимининг, айниқса юқори босимли газ қувурларининг муҳофаза ҳудуди ва хавфсизлик талабларига амал қилишга ҳамда шу каби ҳолатларнинг олдини олишга чақириб қоламиз», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
16:15 / 23.05.2026