Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржа: бензин нархи янада қимматлади
2019 йил 25 ноябрь – 29 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси устувор равишда пасайди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 4944,7 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 3486,4 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан бироз кўтарилиб, бир тоннаси учун 6233,4 минг сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 12,8 млрд сўмлик 4700,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 0,9 фоизга пасайиб, бир тонна учун 2729,8 минг сўмни ташкил этди.
Биржада пахта толаси нархлари пасайиши кузатилди. Ўтган ҳафта 1-нав 4-тип (олий 2019)даги пахта толаси бўйича нархлар 1,9 фоизга пасайиб, бир тонна учун 14,5 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10,9 млн сўмдан 13,6 млн сўмгача бўлди.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026