Технология | 19:29 / 06.12.2019
7980
1 дақиқада ўқилади

Apple 2020 йилда 5та янги iPhone моделини тақдим қилади - ОАВ

2020 йилда Apple компанияси бирданига 5 та янги iPhone моделини чиқаради. Бу ҳақда Мин-Чи Куо исмли инсайдер маълум қилди. 

Аввалроқ компания янги гаджетини 2020 йил баҳорида чиқаришни режалаштираётгани маълум қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, янги iPhone 4,7 дюймли суюқ кристалли экран, А13 процессори, 3 Гб тезкор хотирага эга бўлади. Унда бор-йўғи битта камера бўлади.

Қолган 4 та янги модел компаниянинг анъанавий кузги тақдимотида намойиш қилинади. iPhone 12 модели 5,4 дюймли, 12 Pro ва 12 Plus вариантлари 6,1 дюймли экранлар олади.

Маълум қилинишича, iPhone 12 Plus модели 6 Гб тезкор хотира ва учта камера билан жиҳозланади.

Шунингдек, 6,7 дюймли дисплейга эга iPhone 12 Pro Max модели тақдим қилинади. 

Бундан ташқари, янги iPhone’лар OLED-экранлар билан жиҳозланади ва 5G тармоқларни қўллаб-қувватлай олади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид