Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер олиб бериш учун 20 000 доллар талаб қилган шахс ушланди
Иллюстратив фото
Косонсойда ер олиб бериш учун 20 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро О.Р. бошқа фуқаронинг ишончига кириб, Косонсой тумани, Ёшлик массивидаги 0.50 га. ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ажратиб бериш ҳамда келгусида бино иншоотлар қуришда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 15 000 АҚШ доллари ва 48 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:53 / 16.01.2026
Taftish.uz сайтининг 5 ходими қўлга олинди. Улар товламачилик ва фирибгарлик жиноятларида айбланмоқда
11:10 / 16.01.2026
Наманганда тезкор тадбирларда қарийб 21 кг “гашиш” муомаладан олинди
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19:16 / 08.01.2026