Жамият | 17:01 / 10.12.2019
8495
3 дақиқада ўқилади
Реклама

LG Multi V5 кондиционер тизимлари: бизнес учун қулай шароитлар

Фото: LG

Замонавий шаҳар бизнес-марказлар ва савдо-кўнгилочар майдонлари каби йирик объектлар қурилиши соҳасида инновацион ечимларни талаб этади. MULTI V5 мультизональ тизими юқори энергия самарадорлик кўрсаткичи билан ажралиб туради ва ўз фойдаланувчиларига қулай муҳитни яратиб беради.  LG Electronics компанияси ташқи блоклар иш самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган бир қатор мураккаб инновацион ечимларни қўллади.

«Dual Sensing Control» функцияси реал вақт режимида бир вақтнинг ўзида ҳам ҳароратни, ҳам намликни бошқаришга имкон беради. Ушбу янгилик туфайли сиз кондиционер тизими самарадорлигини ошириш учун асосий кўрсатгичларни кузатиб боришингиз мумкин. Оддий қилиб айтганда – хонанинг микроиқлимини ташриф буюрувчилар учун максимал даражада шинам қилиб созланади.

Бешинчи авлод инвертор компрессори ишончлигиги ва узоқ йилга чидамлилиги билан ажралиб туради.  Белгиланган параметрларга эндиликда яна ҳам тезроқ эришилади, компрессорларни яратиш учун фойдаланилган материалларни самолёт авиадвигателларида учратиш мумкин! Айнан юқори сифатли таркибий қисм Multi V5 техникасини мойлаш воситаларисиз имкон қадар узоқ вақт ишлишини таъминлайди. «Мойни ақлли бошқариш» функцияси эса қўшимча харажатларсиз копрессорингиз имкониятларидан янада самаралироқ фойдаланишга ёрдам беради.

Вентиляторнинг инновацион биомиметрик тузилиши, тўрт қиррали иссиқлик алмашинуви ва компрессорнинг мукаммаллаштирилган иш самарадорлиги билан MULTI V 5 ягона модуллар линиясини 26 HP (72,8 кВт)гача кенгайтириш мумкин. Ташқи блокларнинг кенгайтирилган иш самарадорлиги – бу кондиционер тизимини лойиҳалашдаги анчайин мослашувчан ёндошувдир.

Multi V5 тизимининг узоқ муддатгача чидамли ишлашига икки қатламли ҳимояга эга, коррозияга қарши қора иссиқлик алмашинув қопламаси  - LG "Ocean Black Fin” жавоб беради. У энг мураккаб шароитларда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган – Ўзбекистон иқлими эса, шубҳасиз, мазкур таърифга мос келади. Ёзги даврдаги ҳаво ҳарорати тизим ишига ҳеч қандай зиён келтирмайди – ташқи блок +48 дан -25 даражагача бўлган ҳароратни кўтара олади. Бундан ташқари, икки қаватли ва икки томонлама қоплама туз, қум, чанг, саноатнинг турли ифлослантирувчи моддаларини ўткизмайди,  ингичка гидрофил плёнка эса иссиқлик алмашинув мосламаси устида конденсат ҳосил бўлишини камайтиради. 

LG Electronics  компаниясининг маҳсулотларини сотиб олиш бўйича илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид