22:52 / 11.12.2019
0
5901

Гаттузо «Наполи» бош мураббийи бўлди

«Наполи» клуби Женнаро Гаттузо бош мураббий қилиб тайинланганини эълон қилди.

41 ёшли мутахассис бу лавозимда Карло Анчелотти ўрнини эгаллади.

Аввалроқ, Гаттузо неаполликлар билан 1,5 йиллик шартномани имзолаши ва мавсум охирига қадар 1,5 млн евро маош олиши, шунингдек, агар Чемпионлар Лигаси йўлланмаси қўлга киритилса, битим яна 1 мавсумга узайтирилиши, маоши эса 3 млн евро қилиб белгиланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

А Сериянинг бу мавсумида «Наполи» 21 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Гаттузо мураббийлик фаолиятида «Милан», «Палермо», «Пиза», ОФИ ва «Сьон» клубларини бошқарган.  

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top