Спорт | 20:33 / 11.12.2019
4341
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Жаҳон кубогини муваффақиятли бошлади

Айни кунларда Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг биринчи кунги баҳслари Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар учун омадли якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Аёллар ўртасида -55 кг вазнда Муаттар Набиева ва эркаклар ўртасида -89 кг вазнда Сарварбек Зафаржоновлар мусобақада 3 та бронза медалига сазовор бўлган.

Даслаб, Муаттар Набиева даст кўтаришда 88 кг, силтаб кўтаришда 111 кг ва икки кураш якуни бўйича эса 199 килограмм билан ҳар бир йўналишда учинчи натижани қайд этган. Шунингдек, яна бир атлет Нигора Абдуллаева 5-ўрин билан кифояланган.

Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги.

Аёллар, -55 кг

1. Ванцион Жанг (Хитой) – 212 кг (96 кг + 116 кг)

2. Циюн Лиао (Хитой) – 210 кг (95 кг + 115 кг)

3. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 199 кг (88 кг + 111 кг) …

5. Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) – 169 кг (77 кг + 92 кг)

Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда 190 кг, икки кураш бўйича эса 346 килограмм натижа қайд этган. Бу оғирликлар унга даст кўтаришда кумуш, силтаб кўтариш ва умумий ҳисобда эса бронза медалларини тақдим қилган.

Эркаклар, -89 кг:

1. Донгжу Ю (Жанубий Корея) – 365 кг (160 кг + 205 кг)

2. Тошики Ямамото (Япония) – 350 кг (155 кг + 195 кг)

3. Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 346 кг (156 кг + 190 кг)

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид