Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оққўрғон туманида қотиллик содир этилди
Спиртли ичимлик истеъмол қилиш, мастлик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида рўй берган қуйидаги воқеа ҳам бунинг яққол тасдиғидир.
Postda.uz’нинг ёзишича, шу туманда яшовчи фуқаро М.Р. таниши Д.Х.ни ўз уйига таклиф қилади. Улфатчилик авжига чиққан бир пайтда маст ҳолдаги Д.Х. ҳамда М.Р.нинг бирга яшаган отаси, 1955 йилда туғилган М.Р. ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. Ўзаро жанжал пайтида эса аёл М.Р.нинг бўйин қисмига пичоқ билан уриб, воқеа жойида қочиб кетади.
М.Р. воқеа жойида дунёдан кўз юмган, дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:35 / 10.01.2026
Молхонага кўмилган сейф, тундаги ёнғин ва уч қурбон – Данғарадаги мудҳиш қотиллик
19:07 / 22.12.2025
«Бу мени даҳшатга солди». Путин Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди
20:05 / 18.12.2025
«Айримлар мигрантлар мавзусини кўпиртириб юборишди». Россиядаги фаоллар Одинцоводаги фожиа айбдорлари ҳақида
14:40 / 18.12.2025