Жамият | 08:44 / 13.12.2019
6987
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда иккита кўча 10 январга қадар ёпилди

Тошкент шаҳрида янги йилга тайёргарлик ва байрам тадбирларини ташкил қилиш ишлари билан боғлиқ ишлар сабаб қатор кўчалар ёпилди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, 2019 йил 13 декабрь куни соат 08:00 дан 2020 йил 10 январь кунига қадар қуйидаги йўлларда ҳаракатланиш тўхтатилади:

Истиқлол кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;

Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид