09:50 / 15.12.2019
0
23743

Туркманистон президенти ҳарбийлар учун спорт машғулоти ўтказди (видео) 

Фото: Видеодан кадр

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободдаги Олимпия шаҳарчасидаги спорт мажмуасида куч тузилмалари раҳбарлари учун спорт машғулоти ўтказди. Бу ҳақда “Олтин аср” ахборот агентлиги хабар берди. 

Спорт мажмуасида Бердимуҳамедов боулинг залига ташриф буюриб, машғулотлар залида ҳарбийларга бир қатор машқлар бажарилишини кўрсатиб берди.

Маълум қилинишича, машғулотларда миллий хавфсизлик вазири, ички ишлар вазири, бош прокурор, божхона хизмати раҳбари ва бошқа амалдорлар қатнашган.

“Асосий мақсадимиз халқ саломатлигини асраш ва мустаҳамлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳисобланади”, деб айтган Туркманистон президенти. Унинг таъкидлашича, республикада оммавий жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга катта сармоялар ажратилмоқда.  

Таъкидлаб ўтиш керак, Ашхободда 2020 йилда самбо, 2021 йилда эса велотрек бўйича жаҳон чемпионатларини ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top