Жаҳон | 00:23 / 16.12.2019
2399
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда фабрикадаги ёнғин 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: AP

Бангладешнинг марказий қисмида вентиляторлар ишлаб чиқарувчи фабрикада юз берган ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Dhakka Tribune нашри хабар берди. 

Ўт ўчириш хизматининг маълум қилишича, ёнғин пойтахт Даққа яқинидаги Luxury Fan фабрикасининг 3 қаватли биносида чиққан. Ёнғин соат 17.30да бошланган, ўт ўчирувчиларга уни ўчириш учун 2 соат талаб этилган.

Маҳаллий ҳокимиятда таъкидланишича, ёнғин вақтида корхонада 70-80 ишчи бўлган, улардан 19 нафари томдаги алоҳида хонада ишлаган.

“Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, 9 киши тирик қолди”, деб маълум қилинган маҳаллий ҳокимиятда.

Омон қолган ишчиларнинг таъкидлашича, ёнғин сайқаллаш материаллари алангалангандан кейин бошланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид