Фан-техника | 23:38 / 18.12.2019
11614
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi’нинг 1,5 млрд долларлик янги бош қароргоҳи очилди 

Хитойнинг Xiaomi компанияси 2018 йил ноябрь охирида Ухань шаҳрида янги бош қароргоҳини қуришни бошлаганди.

Ўша вақтда янги бош қароргоҳнинг қурилишига 2-3 йил кетиши режалаштирилган бўлган, бироқ компания 2019 йил 18 декабрда, яъни бир йилдан сал кўпроқ вақтда янги офисини очди. Ушбу қароргоҳ компаниянинг сунъий онг соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмалар маркази бўлади. Мажмуанинг очилишида компания раҳбари Лэй Цзюнь иштирок этган.

Xiaomi’нинг янги бош қароргоҳи умумий майдони 52 минг квадрат метрни ташкил қилади. Янги офисда 3 минггача киши ишлай олади. 

Аввалроқ Лэй Цзюнь янги бош қароргоҳнинг қурилишига 1,5 млрд доллар сарфланганини маълум қилган. Компания янги офисига 2 мингга яқин янги ходимни ишга олган. Эътиборлиси, улардан 80 фоизини маҳаллий фуқаролар ташкил қилади.

Таъкидланишича, Ухандаги бош қароргоҳ компаниянинг сунъий онг соҳасидаги иккинчи маркази бўлади. 

Мавзуга оид