Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎзМТДП: «Улуғ мақсадларни кўзлаган Дастур»
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловига барча сиёсий партиялар қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Албатта, бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятимизда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорлаяпти. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳам бу жараёнда фаол иштирок этиб эл назарида бўлишга, чин маънода халқ партиясига айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунга эришиш учун аввало партиялар давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб боришлари лозим. Табиийки, бу жараёнда пухта ва мукаммал ишлаб чиқилган дастур алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳам шу нуқтаи назардан Сайловолди платформасини ўзининг эзгу ғоя ва мақсадлари асосида янгилади. Бунинг учун жойларда дебатлар ташкил этилиб партия депутатларининг, фаолларининг, электоратнинг таклифлари ўрганилди.


Бутун Республикамиз бўйлаб ўтказилган Дебатларда билдирилган фикрлар, таклифлар, тавсиялар асосида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ишлаб чиқилди ва партиянинг 1 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги Съездида тасдиқланди.
Дастур олдингидан фарқли ўлароқ 7 та эмас балки 8 та муҳим устувор вазифаларни қамраб олди.
I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, юксак маънавиятли фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
II. Мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари
III. Миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
IV. Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбияни ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари
V. Ташқи сиёсат, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашнинг устувор йўналишлари
VI. Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар
VII. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
VIII. Миллий ахборот маконини ривожлантириш ва ахборот таъминоти соҳасидаги устувор йўналишлар Партия дастурини ташкил этади.
Эътиборлиси Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳамда депутатлари томонидан 2020-2024 йилларда ишлаб чиқиш ва ташаббус қилиш режалаштирилган қонунлар, концепциялар, стратегиялар ва дастурлар лойиҳалари, уларнинг ўз вақтида, сифатли ижро этилиши устидан жамоатчилик, депутатлик ва парламент назоратини амалга ошириш режаси ҳам Дастурга илова қилинган. Улар билан яқиндан танишган кишида партия ҳақида илиқ тасаввур ва таассуротлар уйғониб, эзгу ғоя ва мақсадларни қўллаб-қувватлаш истаги пайдо бўлади.


Партия ўз дастури билан аҳолини яқиндан таништириш, хайрихоҳ ва тарафдорлари сонини янада ошириш мақсадида кенг кўламли тарғибот ишларини олиб борди. Бу йилги тарғибот тадбирларининг митинг яъни намойиш кўринишида ташкил этилиши унинг самарадорлигини янада оширди. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан «Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз!» шиори остида бошланган тарғибот тадбирлари Митинг кўринишида бутун Республикамизни қамраб олди. Вилоят, туман ва шаҳар марказларида оммавий тадбир, митинглар ўтказилди.


Самарқанд шаҳридаги маҳобатли Регистон майдонида ўтказилган Митингда партия Марказий, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари ва партияга хайрихоҳ бўлган фаол ёшлар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда асосий эътибор шу йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови олдидан партия хайрихоҳларини бир мақсад йўлида янада жипслаштиришга ҳамда партия ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилди.
«Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз!» шиори остида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров сўзга чиқиб, бу йилги сайлов кампанияси «Янги Ўзбекистон, янги сайловлар» шиори остида ташкил этилаётганини маълум қилди. Сайлов бу, энг аввало халқимизнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ўз вакиллари орқали иштирок этишдек Конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг ёрқин кўзгуси эканлигини алоҳида таъкидлади. Сиёсий жараённинг мамлакатимизда илк бора янги Сайлов кодекси асосида ўтказилаётгани унинг янада очиқ, ошкора ва шаффоф кечишини таъминлашига ишонч билдирди. Сайловда фаол иштирок этиб, ғалаба қозониш ЎзМТДПнинг бош мақсади эканлигини таъкидлаб партиянинг илгари сураётган ғояси, устувор вазифалари билан тўпланганларни яқиндан таништирди.
Шу каби митинглар партия вилоят Кенгаши томонидан барча туман ва шаҳарлар марказларида ташкил этилди. Уларда партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари ва партияга хайрихоҳ бўлган фуқаролар ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.
Тадбирларда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг ғоя ва мақсадлари, Сайловолди дастури кенг тарғиб қилинди. Сайловда фаол иштирок этиб, энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлиш ЎзМТДП нинг асосий мақсади эканлиги алоҳида таъкидланди ҳамда барча фуқаролар қўлни қўлга бериб янги Ўзбекистонни «Миллий тикланиш» демократик партияси билан бирга қуришга даъват этилди.
Партия ғояларини янада кенгроқ ёйишга қаратилган тадбирларнинг аҳамияти шунда бўлдики, митинглар жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови олдидан партия хайрихоҳларини бир нуқтада бирлаштириб, уларни эзгу мақсад йўлида янада жипслаштирди.
Ҳозирда жойларда партиянинг сайловолди тарғиботи ва номзодларнинг сайловолди ташвиқоти қизғин давом этмоқда.
Ёлқин Оқбўтаев,
ЎзМТДП Самарқанд вилоят
Кенгаши Матбуот котиби
Мавзуга оид
18:56 / 30.06.2020
Эркинжон Турдимовдан маҳорат дарси
13:28 / 05.05.2020
“Миллий тикланиш” партияси Сирдарё ва Бухорога ёрдам жўнатди
20:00 / 17.12.2019
ЎзМТДП Самарқанд кенгаши: “Давлат тилини барча билиши шарт”
15:45 / 21.11.2016