Жаҳон | 20:44 / 20.12.2019
10631
1 дақиқада ўқилади

Россияда тезликни оширганлик учун жарима солинмайдиган чегара пасайтирилади

Фото: РИА Новости / Максим Блинов

Тезликни оширганлик учун жарима солинмайдиган чегара соатига 20 километрдан 10 километрга пасайтирилади, деб маълум қилди Россия бош вазири Максим Акимов.

Акимовнинг сўзларига кўра, "ўзини ривожланган деб билувчи ҳеч бир мамлакатда жарима солинмайдиган бундай катта тезлик чегараси йўқ".

Акимов келгуси йил давомида қонунчиликка ўзгартиришлар киритилишини айтди.

Алоҳида тезлик режими учун чегарани пасайтириш ҳуқуқини федерал аҳамиятга эга шаҳарлар ёки федерация субъектлари пойтахтларига ва ёки барча шаҳарларга бериш таклиф қилинмоқда.

Тезликни соатига ўн километрдан оширгани учун жарима солиш тўғрисидаги масала ҳукумат комиссияси даражасида кўриб чиқилади. Транспорт вазирлиги бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда, ИИВ эса қарши чиқмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид