Ўзбекистон | 10:49 / 21.12.2019
8047
1 дақиқада ўқилади

Бензин ишлаб чиқариш камайди

Фото: Максим Троицкий

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 1 053,0 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 926,2 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди. 2018 йилда 985,7 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 930,8 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-ноябрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (684,4 минг тонна) қисқартирди - 640,1 минг тоннагача.

2019 йил январь-ноябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 54,3 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (54,9 миллиард куб метр).

2019 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 1,91 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,95 миллион тонна).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид