Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳондурасдаги яна бир турмада оммавий қотиллик юз берди
22 декабрь кечки вақт Ҳондурас турмаларидан бирида маҳбуслар орасида оммавий қотиллик юз берди. Маҳбуслар ўртасида чиққан низо вақтида 19 киши ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, тартибсизликлар мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Порвенирдаги турмалардан бирида юз берган.
Ушбу воқеа Ҳондурасда 3 кун ичидаги иккинчи шундай воқеа бўлмоқда. 21 декабрда Ҳондураснинг Тела шаҳридаги турмада маҳбуслар орасида юз берган отишмада 18 киши ҳалок бўлган.
Бундан бир ҳафта олдин мамлакат раҳбарияти ахлоқ-тузатиш тизимида фавқулодда вазият эълон қилиб, миллий ахлоқ-тузатиш институти ваколатларини тўхтатганди. Жазони ижро этиш тизими ва балоғатга етмаганларни қамоқда ушлаб туриш марказларини бошқариш учун жавобгарлик қуролли кучлар ва миллий полицияга топширилган.
Мавзуга оид
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
22:38 / 07.12.2021
Бурундидаги турмада юз берган ёнғинда 38 киши ҳалок бўлди
19:55 / 01.12.2021
Ҳондурасда президент лавозимини илк бор аёл киши эгаллайди
19:58 / 30.09.2021