Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Майкл Помпео Ўзбекистонга келади
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Майкл Помпео январь ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Бу Помпеонинг АҚШ давлат котиби сифатида Ўзбекистонга биринчи марта келиши бўлади.
Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, Майкл Помпео Ўзбекистонга ташрифи мобайнида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Ҳозирча ташрифнинг аниқ муддати маълум эмас. Айрим манбаларга кўра, Помпео 5 январь куни Қозоғистонда келади ва Марказий Осиёга сафари давомида Ўзбекистонда ҳам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг майида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи давомида Майкл Помпео билан ҳам учрашганди. Ўшанда томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилишганди.
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:49 / 09.09.2025
Президент: “Ўқитувчилар маошини минг долларга етказамиз деган гапларим ҳақиқатга айланди”
21:33 / 22.08.2025