Сўров: коммунал соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари кўпроқ бузилмоқда

Фото: iStock
Монополияга қарши курашиш қўмитаси истеъмолчилар ўртасида ҳуқуқларининг бузилиши бўйича ўтказилган онлайн-сўровни якунлади ва унинг натижаларини эълон қилди.
Қўмита матбуот хизматига кўра, жами бўлиб 1005 та овоздан деярли 60 фоизи коммунал хизматларни кўрсатиш соҳаси, 14 фоизи – савдо соҳаси, 13 фоизи – қурилиш соҳаси, 8 фоизи – хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси ҳамда 5 фоизи – реклама соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузилганини кўрсатди.
Коммунал соҳа хизматлари бўйича берилган 956 та овоз ичида энг муаммоли мурожаатлар: табиий газни етказиб бериш – 33 фоиз, 31 фоиз овоз эса иссиқлик энергиясини етказиб беришга тўғри келган. Сўровда қатнашган истеъмолчиларнинг деярли 22 фоизи электр энергиясини етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларга дуч келганлар. “Сувсоз” ва “Махсустранс” корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар эса бир хил кўрсаткичга эга – яъни 7 фоиздан.
Бундан ташқари, 1031 та истеъмолчи шунингдек, мобил операторлари, интернет провайдерлар ва банк-молия сектори хизматлари сифати бўйича ўз фикрларини қолдирганлар. Уларнинг ичида энг сифатсиз хизмат сифатида интернет провайдерларнинг хизматлари кўрсатилиб – улар 39 фоизни ташкил қилган, ундан кейин мобил операторлари хизматлари – 36 фоиз ва банк хизматлари – 25 фоизни ташкил этган.
Транспорт хизмати кўрсатиш тизими бўйича сўровда қатнашганларнинг (1058та) 65 фоизи томонидан шаҳар транспорти талаб даражасида эмас деган фикр билдирилган, бу кўрсаткич темир йўлларда аҳоли ташишлар бўйича – 18 фоизни ва авиация хизматлари бўйича – 17 фоизни ташкил қилган.
“Сўровни ўтказишдан кўзланган мақсад – кўрсатилаётган хизмат истеъмолчи томонидан қандай баҳоланаётганини билишдан иборат.
Ҳурматли коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотлар, IT-коммуникация соҳасидаги компаниялар ва йўловчи ташувчи корхоналар, сизлардан илтимос, истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифатига эътибор қаратинг!
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳақ-ҳуқуқи бузилган ҳар бир истеъмолчига ёрдам беришга тайёр!” - дейилади қўмита сайтида.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео
Жаҳон | 16:02
-
Трамп Лос-Анжелесга Миллий гвардия аскарларини юбормоқда
Жаҳон | 15:59
-
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?
Ўзбекистон | 15:50
-
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид

15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди

22:21 / 08.04.2025
Поезд йўловчиси вагон деразалари чанглигидан шикоят қилди. Тозаликка масъул икки ходим ишдан олинди

23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди

20:18 / 26.03.2025