Бухоро вилоятида АЁҚШдан харид қилинган бензин автомобилнинг носоз ҳолатга келишига сабаб бўлди. Рақобат қўмитасининг аралашуви билан, истеъмолчига етказилган 14 млн 400 минг сўмга яқин зарар қоплаб берилди.
Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, истеъмолчи “Нарзуллообод Жавоҳири” хусусий корхонасига тегишли ёқилғи қуйиш шохобчасидан олинган 10 литр АИ-95 бензин сабабли автомобилида носозлик юзага келганидан шикоят қилган.
Шундан кейин Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси, сервис хулосаси асосида, корхонага нисбатан иш қўзғатган ва автомобилга етказилган 14,4 млн сўмлик зарар истеъмолчига қоплаб берилиши таъминланган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимояловчи орган автомобил эгаларининг манфаатлари ҳимоя қилинганига оид бошқа ҳолатлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Мотори носоз Tracker
Истеъмолчи “Jizzax Avto Savdo” МЧЖдан харид қилган Chevrolet Tracker Premier Plus автомобилининг моторида нуқсон аниқланганидан шикоят қилди. Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси топшириғига кўра, автосалон нуқсонли автомобилни худди шу нархдаги янги автомобил билан алмаштириб берди.
Аккумулятори носоз Onix
Истеъмолчи “Billur Avto Savdo Navoiy” МЧЖдан харид қилган Onix автомобилининг олд эшик қопламасида нуқсонлар бўлган, аккумулятори эса носоз ҳолатда эди. Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси автосалон томонидан нуқсонлар бартараф этилиши ва аккумулятор сифатлисига алмаштирилишини таъминлади.
Нуқсонли Damas
Чиноз туманида яшовчи фуқаро “Toshkent Deu” МЧЖдан Damas-2 D2 Style Plus автомобилини харид қилган, лекин машинада нуқсонлар борлигига қарамай, уни сифатлисига алмаштиришда муаммога учраган. У Рақобат қўмитасига мурожаат қилгач, Тошкент вилояти бошқармаси фуқаронинг машинасини худди шу русумдаги янгиси билан алмаштиргизиб берди.
Кечиктириб етказилган Cobalt'лар
Истеъмолчи “Favorite-Cars-Service” МЧЖга 27.01.2025 куни тўлов қилганига қарамай, Сobalt автомобили белгиланган муддатда етказилмаган. Рақобат қўмитасининг









