Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги баъзи имом-хатиблар ўрни алмашди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғи билан Тошкент шаҳридаги қатор масжидларга имом-хатиб вазифасига тайинловлар амалга оширилди.
Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги хабарига кўра, Тошкент шаҳар Бектемир тумани бош имом-хатиби, “Қорасоқол ота” жоме масжиди имом-хатиби Йўлдошали Каримов Яшнобод туманидаги “Ислом ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.
Ўз навбатида, “Ислом ота” масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Жасурбек Раупов Чилонзор туманидаги “Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.
“Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида хизмат қилиб келган Худоёр Ўрозимбетов Бектемир туманидаги “Қорасоқол ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.
Имом-хатибларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва ЎМИ вакил ўринбосари Саҳобиддин Сатимовлар жамоатга таништиришган.


Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026