Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда катта миқдорда гиёҳвандлик воситаси топилди
Фото: postda.uz
Ўз ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган Жиззах вилояти ИИБ Пахтакор тумани ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант У.Юсупов ҳамда унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Ж.Рашидовнинг эътиборини уйлардан биридан таралаётган шубҳали ҳид тортди.
Postda.uz’нинг ёзишича, шу сабаб улар хонадонни текшириб кўришга қарор қилдилар. Натижада тураржой ҳовлисидан товада қовурилган гиёҳвандлик воситаси топилди.
Шунингдек, уй эгаси молхонасида майдаланган марихуана баргларини полиэтилен қопда сақлаб келаётгани аниқланди. Ўтказилган экспертиза қопдаги гиёҳвандлик воситасининг оғирлиги 1 килограмм 159 граммни, товадагиси эса 307,2 граммни ташкил қилишини кўрсатди.
Айни вақтда гиёҳванд моддалар ишқибози бўлган, Пахтакор туманида яшовчи М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
13:12 / 16.03.2026
«Пахтакор» суперкубокдаги ҳакамлик юзасидан шикоят киритди
21:17 / 15.03.2026
“Нефтчи” Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди
09:12 / 20.02.2026