Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва - Тошкент самолёти бортида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Фото: РИА Новости
Бугун Москва-Тошкент самолётининг «Внуково» аэропортига қайтишига сабабчи бўлган йўловчи ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «МК»га ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба хабар қилди.
Kun.uz таҳририятининг миллий авиакомпаниядан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ олишга бўлган уриниши беҳуда кетди.
«Тунги соат 1ларда «Внуково»дан Ўзбекистон пойтахтига парвоз қилган 602-рейс йўналишини ўзгартириши ва самолёт ортга қайтиши ҳақида хабар келиб тушди. Йўловчилардан бири, 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўзини ёмон ҳис қилган. Соат 1:10да самолёт қўнди, аммо шифокорлар эркак йўловчининг ҳаётини сақлаб қола олишмаган», - дейилади хабарда.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways’нинг Телеграмдаги каналида ушбу рейс кечиктирилгани ҳақида хабар берилган эди:
«Маълум қиламизки, Uzbekistan Airways’нинг HY-602 (Москва - Тошкент) қатнови командири, йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани сабабли, Внуково аэропортига қайтишга қарор қилди. Самолёт соат 01:10да қўнди, йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Йўналиш бўйича такрорий парвоз Москва вақти бўйича соат 03:30да режалаштирилди. Тошкентга қўниш - соат 09:00да (маҳаллий вақт бўйича) режалаштирилмоқда».
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
20:38 / 31.03.2026