Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандга «Афросиёб» поездининг қўшимча 4та рейси йўлга қўйилади
Самарқандга "Афросиёб" поездининг қўшимча 4та рейси йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, фуқароларнинг байрамни муносиб кутиб олиши ва дам олиш кунлари юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришига имконият яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Хабарда айтилишича, “Тошкент - Самарқанд - Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган №764/763 - "Афросиёб" поездининг қўшимча 4та рейси йўлга қўйилади.
Қўшимча рейслар 2019 йил 30, 31 декабрь ҳамда 2020 йил 1, 2 январь кунлари амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:50
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026