Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Шу кунларда ҳамма жойда байрам кайфияти ҳукмрон. Юртимизда янги иншоотлар, мактаблар, корхоналар ишга туширилаётгани бу шукуҳни янада оширмоқда”, - дейилади матбуот хизмати маълумотида.
Қайд этилишича, Навоий вилоятида ҳам улкан саноат комплекслари қуриб битказилган.
Давлат раҳбари улардан бирининг очилиш маросимида иштирок этади, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишади.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, президент “Навоий” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюриши кутиляпти,
Шунингдек, давлат раҳбари “National plast” ва “Green line profil” корхоналари фаолияти билан танишади.
Навоий иссиқлик электр станциясида ишга туширилган иккинчи буғ-газ қурилмаси билан танишиш, учинчи буғ-газ қурилмаси тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” акциядорлик жамиятига ташриф буюриб, аммиак ва карбамид, азот кислотаси заводлари қурилиш майдонини бориб кўриши кутиляпти, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
09:51 / 17.02.2026
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
09:27 / 11.02.2026
Навоийда тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази очилади
21:34 / 10.02.2026
Хитойнинг чўлланишга қарши кураш тажрибаси Навоийда қўлланади
12:57 / 05.01.2026