07:48 / 28.12.2019
0
12582

ТИВ Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида расмий маълумот берди

Фото: РИА Новости

Ташқи ишлар вазирлиги Россия ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида расмий маълумот берди.

2020 йилнинг 12-13 январь кунлари Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.

Бўлажак музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.

Бундан олдин, Сергей Лавров Ўзбекистонга келаётгани, у Шавкат Мирзиёев ва Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказиши хабар қилинганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top