Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салкам 27 минг дона пиротехника воситалари энди «пақилламайдиган» бўлди
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларини кириб келиши ва ноқонуний савдосига қарши кенг кўламли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ноқонуний пиротехника савдоси ва ва уларнинг сақланиши билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.
Жумладан, тезкор тадбир давомида 5000 дона пиротехника воситаларини яширинча сотмоқчи бўлган фуқаро Х.А. тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Тадбир давом эттирилиб, фуқаро Х.А.нинг кўрсатмасига биноан Музрабод туманида яшовчи фуқаро Ф.У. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, 6500 дона пиротехника воситалари ҳамда 7 дона мушаклар борлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, Термиз шаҳри, Сариосиё ва Ангор туманларида тезкор тадбир жадаллаштирилиб, ҳуқуқбузар фуқаролар қўлга олиниб, уларда ноқонуний савдога чиқарилаётган 15 119 дона пиротехника воситалари мавжудлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 26 626 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026