Танзила Норбоева ИИВнинг янги фонд тузиш бўйича таклифини рад этди
Бугун, 30 декабрь куни Олий Мажлис Сенатида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлис ўтказди. Уни комиссия раиси – Сенат раҳбари Танзила Норбоева олиб борди.
Мажлисда сўзга чиққан Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов хорижий давлатларда одам савдоси қурбони бўлган ва қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларни ватанга қайтариб олиб келишдаги муаммолар ҳақида гапирди.
«Бунда асосий муаммоларимиз – йўл харажатлари ва жабрланганларга вақтинча яшаб туришлари учун уй-жой ва озиқ-овқатга сарфланадиган пул маблағларини қоплашга қаратилган жамғарма ёки манба мавжуд эмаслиги. Ҳаттоки чет давлатлардаги консуллик хизматларимизда ҳам шундай муаммолар юзага келмоқда.
Шунинг учун одам савдоси қурбони бўлган ёки қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга нафақат юқорида айтиб ўтилган ёрдамларни, балки тиббий, ижтимоий, юридик ҳамда бошқа ёрдамларнинг кўрсатилишини инобатга олган ҳолда халқаро экспертлар томонидан берилган тавсиялар асосида одам савдоси жабрдийдалари учун фонд ташкил қилишимиз керак», – деган Тошпўлатовнинг сўзларини келтирди Kun.uz мухбири.

Вазир ўринбосари, шунингдек, одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказида зарурий ёрдам кўрсатилиши халқаро стандартларга мос келмаслигини ҳам қайд этди.
«Мисол учун, ҳозирги кунда 1 нафар жабрланувчи учун тиббий дори-дармонлар (10 кун учун) 49 минг сўмни ташкил қилмоқда ҳамда кунлик овқатланиш учун 11 минг 900 сўм пул ажратилади. Албатта, бу билан ҳозирги кунда жойлаштириш ҳамда ёрдам бериш имконияти йўқ. Буни ҳам қўшимча маблағ билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди», – деди Азиз Тошпўлатов.
Бунга жавобан Сенат раиси Танзила Норбоева барча тузилмалар, жумладан, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва Ёшлар иттифоқида фондлар борлигини айтиб ўтди.

«Ана шу мавжуд фондлардан самарали фойдаланиш керак. Ҳаммаларининг фаолиятида ҳам ана шу йўналиш [одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш йўналиши] бор. Ҳамма нодавлат ташкилотларига кераклигидан ортиқ пулларни давлат раҳбари бердилар», – деди Норбоева.
Комиссия раиси пуллардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш учун мутасадди вазирликлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш ва Молия вазирлигига таклифлар киритиш бўйича топшириқ берди.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон фуқароларининг Словакияга меҳнат миграцияси ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:30
-
2024 йил халқаро рейтингда Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллади
Ўзбекистон | 10:01
-
Пискентда юк машинаси ва Isuzu тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Жамият | 09:59
-
Тошкентда иситиш мавсумини якунлаш ҳақидаги қарор «тез орада» қабул қилинади
Ўзбекистон | 09:57
Мавзуга оид

21:03 / 14.03.2025
Биз Ўзбекистонни Россиянинг 10 та ишончли ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаймиз — Вячеслав Володин

17:30 / 10.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди

16:48 / 06.03.2025
Туркияда ўзбекистонлик қизларни фоҳишаликка мажбурлаган аёл қўлга олинди

19:24 / 23.02.2025