Ангола суди Африканинг энг бадавлат аёли бойликларига тақиқ қўйди

Фото: Reuters
Ангола суди мамлакат собиқ президенти Жозе Эдуарду душ Сантушнинг қизи – 2,3 млрд доллар бойликка эга 46 ёшли Изабель душ Сантушнинг активлари ва банкдаги ҳисобрақамларига тақиқ қўйди.
Хусусан, душ Сантушнинг Unitel телекоммуникация компанияси ва Fomento Angola банкидаги улушларига тақиқ қўйилди.
BBC News хабар беришича, бу коррупцияга қарши тергов ишлари билан боғлиқ. Амалдаги президент Жуан Лоренсунинг маъмурияти душ Сантушга тегишли 1 млрд долларни қайтариб олишга уринмоқда. Ҳукуматнинг фикрича, у бу бойликка ноқонуний равишда эришган.
Forbes журналининг ёзишича, душ Сантуш Африкадаги миллиардерлар рейтингида саккизинчи, энг бадавлат аёллари рейтингида эса биринчи ўринда туради. Унинг отаси 1979 йилдан 2017 йилгача Анголага президентлик қилган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда портдаги портлашдан кейин миллий мотам эълон қилинди
Жаҳон | 08:05
-
БМТ махсус маърузачиси Исроилдан Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди
Жаҳон | 07:51
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
Мавзуга оид

11:51 / 14.09.2024
Ангола Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

12:08 / 20.02.2024
Ўзбекистон 4 давлат билан иқтисодиёт тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқчи

09:04 / 22.12.2023
Ангола ОПEКдан чиқишини эълон қилди

15:58 / 29.11.2023