Ҳокимлар ва солиқчилар прогноз кўрсаткичларини бажариш тартиби тўғрисида огоҳлантирилди
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бюджет даромади прогноз кўрсаткичларини ортиқча тўланган ва ундирилган солиқ суммалари ҳисобига бажарилишига йўл қўймасликлари бўйича қатъий огоҳлантирилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 декабрь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январдан ўрнатиладиган тартиб бўйича ортиқча ундирилган солиқ суммаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган ставкада фоизлар тўлаган ҳолда қайтариш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади:
- Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилган солиқлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан;
- Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, туман ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилган солиқлар бўйича – тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан;
- бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган солиқлар бўйича – тегишли бюджетлар ҳисобидан уларга ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда амалга оширилади.
Бундан аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси бюджетга муддати келмаган солиқ тўловлари талаб қилиниши ҳолатлари юзасидан мурожаат этишни сўраганди.
«Ҳурматли солиқ тўловчилар! Ортиқча ҳаражатларни олдини олишингиз учун IV чорак фойда солиғи жорий тўлов маълумотномасини аниқлаштирган ҳолда қайта кўриб чиқишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан бирга, айрим солиқ органлари томонидан бюджетга муддати келмаган солиқ тўловлари асоссиз талаб қилинаётган бўлса, бундай талабни бажармаслигингиз ва бу тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг Ишонч телефонига (71–244-98-98) зудлик билан мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилган ДСҚ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
18:53 / 13.04.2023
Банк картасидан бошқа картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабар рад этилди
11:00 / 23.07.2022
Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти тадбиркорлар билан учрашди
19:55 / 17.01.2022
Журналист «ёш қизча»ми? «Қудбиевча» матбуот анжуманидан кейинги мулоҳаза
17:51 / 28.07.2021