Учрашув мурожаатлар ечими юзасидан дастлабки натижалар

“PLUS PROMOTION” МЧЖ томонидан йўлланган ҚҚС суммасини тезлаштирилган тартибда қайтариш бўйича мурожаат ижобий ҳал этилди. Мурожаат ҚҚС занжиридаги солиқ узилишларини реал вақт режимида текшириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ёрдамида ўрганиб чиқилди ва корхона томонидан ҳисобга олинган 1,1 млрд сўм ҚҚС суммаси қайтарилди.

Шунингдек, “MONOLITH ASIA” МЧЖнинг айни мазмундаги мурожаати ҳам ўз ечимини топди. Корхонага 1,6 млрд сўм миқдоридаги ҚҚС суммаси қайтарилди.

Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси юридик манзили Мирзо Улуғбек туманидан Миробод туманига ўзгарган бўлса-да, ЖШОДС ва ижтимоий солиқ тўловлари Мирзо Улуғбек туманига тўлаб келинган.

Натижада, Миробод туманида корхонанинг 108 млн сўм қарздорлиги ҳосил бўлган ва 2,1 млн сўм пеня ҳисобланган. Тўланган солиқлар Миробод туманидаги шахсий ҳисобварақларига ўтказилиб, ҳисобланган пенялар бартараф этилди.

ДСҚ раиси учрашувда тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар бериб, бундай учрашувларнинг мунтазам ташкил этилиши солиқ тўловчилар билан самарали конструктив мулоқот ўрнатиш имконини бераётганини таъкидлади.

ДСҚ Матбуот хизмати