Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Осмон қизил тус олди». Австралияликлар ўрмон ёнғинларидан соҳилга чекиниб жон сақламоқда
Австралиянинг жанубий-шарқий қисмидаги минглаб одамлар кучли ўрмон ёнғинларидан жон сақлаш учун денгиз қирғоқлари томон йўл олди. Ёнғинлар 12 кишининг, шу жумладан 3 нафар кўнгилли ўт ўчирувчининг ҳаётига зомин бўлиб улгурган.
Виктория штатидаги Маллакутта шаҳри аҳолисининг айтишича (бу шаҳарчада 4 минг киши яшайди), уларнинг уйлари томон ёнаётган кўмирлар учиб келмоқда. Одамлар ваҳимага тушиб, пристанларга чопишмоқда ва оловли осмон остидаги қайиқларга чиқишмоқда.
Ёнғинлар туфайли Сидней ва Мельбурн орасидаги бир неча машҳур курортлар ёпилган. Виктория ва Янги Жанубий Уэльс штатларида ўнлаб ёнғин ўчоқлари мавжудлиги ҳисоблаб чиқилган. Бу тахминан 500 километр узунликдаги майдон деганидир.
Ёнғин сешанба куни Янги Жанубий Уэльсдаги Корбарго шаҳрини ҳам қамраб ола бошлади. Хабар қилишларича, бу шаҳарда икки киши ҳалок бўлган ва беш киши бедарак йўқолган.
Виктория штати бош вазири Дэниэл Эндрюс ёнғиндан азият чеккан ҳудудларга ҳарбий кемалар орқали озиқ-овқат ва сув етказилишини маълум қилган.
Эндрюснинг сўзларига кўра, ҳудуддаги асосий шоссе ёпилган, айрим ҳудудларга фақат денгиз орқали бориш мумкин бўлиб қолган. Ҳукумат одамларни ёнғин ҳудудларидан мустақил чиқишга уринмасликка чақириб, бунинг оқибатларидан огоҳлантирмоқда.
Юқори ҳарорат ва қуруқ шамол туфайли ёнғин жуда тез тарқалмоқда.
Янги Жанубий Уэльсдаги Бермагуи ва Бэйтманс-Бэй курорт шаҳарлари аҳолиси ҳам ёнғиндан сақланиш учун денгиз томон чопмоқда.
Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Би-би-сига хабар қилишича, ёнғин яқинлашиб, пляжни кул тўлдира бошлаганида улар ўзларини кўмирга беланган ҳис қилишмоқда.
«Бу жуда қўрқинчли. Осмон оловранг, ҳаммаёқда кул учиб юрибди», - дейди Бэйтманс-Бэйда яшовчи Зое Симмонс.
Маллакута шаҳридаги айрим кишилар эрталабки соат 8да сирена овозини эшитгач, ўз уйларига қамалиб олишмоқда. «Ҳозир кундузги вақт, лекин ҳаммаёқ тун каби қора, бизга оловнинг овози эшитилади. Биз барчамиз ҳаётимиз учун қўрқамиз», дейди маҳаллий тадбиркор Дэвид Жеффри.
«У ерда тошдан қурилган тўғон бор, олов ҳужум қилаверса, биз ўша ерга бориб денгизга сакрамоқчимиз», дея давом этади у.
«Зим-зимистон»
Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, олов шаҳардаги бир неча уйни кунпаякун қилган, аммо шамол ҳаракати ва сув кўтарилиши оқибатида чекинган.
Айни вақтда соҳил бўйида аҳолини ҳимоя қилиш учун ўт ўчирувчилар навбатчилик қилмоқда. Шаҳардаги одамларнинг барчаси, 4 мингга яқин киши соҳилга чиққан.
«Бу ер зимистон, жуда қўрқинчли... Одамлар хавф остида, аммо биз сергак турамиз», - деган Виктория штати ўт ўчириш хизмати бошлиғи Стив Уоррингтон.
40 даража иссиқ ва кучли шамоллар бир кун ичида штатда 200та янги ёнғин ўчоқларини ҳосил қилди. Сентябрь ойидан буён ёнғинлар серияси шарқий штатларда бир неча миллион гектар майдонни қамраб олди.
Маҳаллий ОАВ вакилларининг сўзларига кўра, икки штат чегараси ҳудудида қаттиқ шамол туфайли 10 тоннали юк машинаси ҳавога кўтарилиб ағдарилиб кетган.
Метеорологларнинг айтишларича, Австралиядаги экстремал иссиқ - Ҳинд океанидаги иқлим тизими ўзгаришлари билан боғлиқ.
Фото: AP
Фото: AP
Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026