Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ дарёси устида яна бир кўприк қурилиши мумкин
Фото: Президент матбуот хизмати
Чирчиқ дарёси устида яна бир кўприк қуриш таклиф қилинмоқда. Тегишли петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилди.
Қайд этилишича, Ўрта Чирчиқ туманидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўлда тирбандлик (Бектемир пости-Қўйлиқ) эрталабдан кечгача давом этади. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келадиган автомобиллар жуда кўп. Шунингдек, шаҳарга келиб ишлайдиган инсонларнинг сони ҳам кўп.
Аҳоли бошига тушаётган шу ва бошқа муаммолар (Бектемир постидан Қўйлиққача автомобил йўлининг жуда торлиги)ни бартараф этиш мақсадида Чирчиқ дарёси устида Қўйлиқ бозорига ва кейинчалик шаҳарга киришни таъминлайдиган кўприк қурилиши (бу билан боғлиқ яна бир автомобил йўли ёки эски мавжуд йўлларни кенгайтириш) мақсадга мувофиқ бўлиши айтилади.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Тошкент вилоятидан (Нурафшон шаҳри йўли - Ўрта Чирчиқ тумани) Тошкент шаҳрига кириш учун Чирчиқ дарёси устига яна бир кўприк қуришни таклиф қиламиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Мавзуга оид
16:04 / 01.12.2025
Истеъмолчи мурожаатлари учун янги онлайн платформа ишга туширилди
08:32 / 02.08.2025
Божхона соҳасида тадбиркорлар мурожаатини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
16:47 / 24.01.2025