Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда юз берган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди
2020 йил 1 январь куни соат 08:00ларда, Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ўтган М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1425-км.да, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан пиёда, Ангор туманида яшаган, 1989 йилда туғилган Д.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада пиёда Д.А. воқеа жойида ҳалок бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Қизириқ туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ш.Б. ўз бошқарувидаги “Ласетти” русуми автомобилида содир этганлиги аниқланиб, шу куни ушланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг ўз бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобилида, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориши оқибатида содир бўлган. Ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатмай ҳодиса жойидан кетиб қолган.
“Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириш, шошилинч ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш-профилактика муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиш, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориш ҳайдовчининг мажбуриятларига киришини унутманг”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:40 / 07.12.2025
Қозоғистонда автобусдаги ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
13:14 / 06.12.2025
Сергелида рул бошқарувини йўқотган BMW ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилди
10:01 / 06.12.2025
Андижонда ЙТҲдан сўнг 5 мингдан ортиқ кучли дори воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди
13:00 / 03.12.2025