Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Ўзбекистон фуқароси фожиали тарзда ҳалок бўлди
Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 31 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. консуллик бўлимига мурожаат қилиб, жияни Р.Х.нинг бахтсиз воқеа оқибатида фожиали ҳалок бўлганини хабар берган.
ТИВ маълумотида айтилишича, ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб Р.Х. Германиядаги PRAXX жамиятининг малака ошириш дастури доирасида Кил шаҳри яқинидаги фермер хўжаликларидан бирида шартнома асосида амалиёт ўтаётган эди. 27 декабрь куни у баландликдан қулаб тушиб, вафот этган. Маҳаллий полиция текширув ўтказди ва бахтсиз ҳодиса юз берганини тасдиқлаган.
Элчихонанинг консуллик бўлими қариндошлар ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон фуқаросининг жасадини ватанга жўнатишга оид консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ва Германия (Берлин, Бранденбург, Бремен, Қуйи Саксония, Гамбург, Мекленбург-Олд Померания, Саксония, Саксония-Анҳалт, Шлезвиг-Ҳолштайн, Турингия), Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Берлин шаҳридаги элчихонасига +49-30-39-40-98-55, +49-30-39-40-98-30 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026