Ўзбекистон | 09:40 / 05.01.2020
28449
1 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» раисига ўринбосар тайинланди

Сардор Тожиев «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив маълумот ягона порталида хабар берилган.

Фото: Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси

У компания бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлди.

Сардор Тожиев олдинроқ «Ўзавтосаноат» Стратегик режалаштириш бошқармасини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, компания бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича аввалги ўринбосари Умиджон Салимов 2019 йилнинг январида Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимига ўтганидан бери (Салимов 2019 йилнинг июлида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган) бу лавозим бўш қолаётганди.

Мавзуга оид