Ўзбекистон | 07:38 / 07.01.2020
7599
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Депутат рейтинги» онлайн тизими жорий этилиши мумкин

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда “Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Тегишли петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ўз вазифаларини тўлиқ бажармайдилар. Шунинг учун, аҳолининг кўпчилиги маҳаллий кенгашларнинг депутатлари сайловига унчалик катта қизиқиш билдирмайди. Чунки, уларнинг фаолияти натижаларини кўриб бўлмайди. Аслида, энг кўп ишлаши лозим бўлган ва халқ билан энг яқин мулоқотга киришадиган вакиллар маҳаллий кенгашларнинг аъзолари бўлишлари керак.

Шу сабабли, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг фаолият рейтингини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу орқали уларнинг иш самарадорлиги ошган бўлар эди.

“Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида “Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этишни ва у билан барча фуқароларнинг эркин танишиш имкониятини яратишни таклиф қиламиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Мавзуга оид