Жамият | 11:30 / 07.01.2020
42937
2 дақиқада ўқилади

Россияда икки нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди

Фото: РИА Новости

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 декабрь куни Коми Республикаси Емва шаҳрида Ўзбекистон фуқароси К.А. иш жойида бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. 

Шунингдек, 5 январь куни Санкт-Петербург шаҳри Курортний туманида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси М.А. вафот этди.

ТИВ хабарига кўра, айни пайтда иккала ҳодисанинг тафсилотларини аниқлаш учун тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Бош консулхона тегишли масалаларни ҳал қилиш учун маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатиб ўтишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид