Руҳоний АҚШдаги объектларга зарба бериш учун Эронда сабаб кўпроқлигини айтди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эронда ўч олиш мақсадида АҚШдаги объектларга зарба бериш учун Вашингтондан кўра кўпроқ сабаб борлигини айтди ва Эроннинг 1988 йилда уриб туширилган йўловчи самолётини бунга мисол қилиб келтирди.
4 январда АҚШ президенти Дональд Трамп агар Теҳрон генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олишни бошласа, АҚШ Эрондаги 52 та объектни, жумладан маданий мерос объектларини нишон остига олиб қўйганини маълум қилган.
Трамп бунда 1979 йил АҚШнинг Теҳрондаги элчихонасида юз берган воқеа вақтида гаровга олинган 52 америкаликни назарда тутган. Ўшанда эронлик исёнчилар гуруҳи АҚШ элчихонасидаги ўнлаб одамларни гаровга олган. Улардан баъзиларини тезда озод қилишга муваффақ бўлинган, бироқ 52 киши 1981 йилга келибгина озод қилинган.
“Ким 52 сонига таянаётган бўлса, 290 сони ва IR655 рейсини унутмасин. Ҳеч қачон Эрон халқига таҳдид қила кўрманг”, деб ёзган Руҳоний твиттерда бунга жавобан.
Руҳоний 290 сони остида 1988 йил 3 июлда Форс кўрфази устида АҚШ ракетаси билан уриб туширилган Airbus A300B2-203 йўловчи самолётини ва ўша воқеада ҳалок бўлганларни назарда тутган. Iran Air авиакомпанияcининг бортида 290 киши бўлган самолёти Теҳрондан Дубайга учаётганда АҚШнинг Vincennes крейсеридан учирилган “ер-ҳаво” туридаги ракета билан уриб туширилган. Ҳужум оқибатида самолётдаги барча одам – 274 йўловчи, жумладан 65 бола ва экипажнинг 16 аъзоси ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
13:52 / 22.11.2024