12:00 / 07.01.2020
0
36014

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари тайинланди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ойбек Худойбердиевич Муродов

Қайд этилишича, подполковник Ойбек Худойбердиевич Муродов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари - молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Хабарда айтилишича, у шу кунга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тузилмаларида терговчи, катта терговчи,  ЎМИБ катта терговчи, тергов бўлинмаси, бўлими бошлиғи, Ташкилий бошқарма бошлиғи в.б., Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top