Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги «Бушер» АЭС ёнида иккита ер силкиниши қайд этилди
Фото: РИА Новости
АҚШ Геологик хизмати (USGS) маълумотларига кўра, Эрондаги «Бушер» атом электр станцияси яқинида 4,9 ва 4,5 магнитудали иккита ер силкиниши юз берди.
USGS хабарига кўра, 4,9 магнитудали ер силкиниши зилзила UTC вақти билан 2:20 (Тошкент вақти билан 7:20)да содир бўлган. Зилзила маркази Боразжон шаҳридан ўн километр жануби-шарқда бўлган, ер силкиниши ўчоғи ўн километрлик ер тубида жойлашган.
4,5 магнитудали иккинчи зилзила UTC вақти билан соат 3:19 (Тошкент вақти билан 8:19)да содир бўлди. Ер силкиниши маркази Боразжон шаҳридан 17 километр жануби-шарқда жойлашган, зилзила ўчоғи ўн километрлик чуқурликда бўлган.
«Бушер» атом электр станцияси зилзилалар қайд этилган жойдан 48 километр масофада жойлашган. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
08:58
Трамп Эрондан танкерлардан ҳақ олмасликни талаб қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
20:59 / 09.04.2026
Эрон ТИВ: Исроилнинг Ливанга ҳужумлари сулҳни бузиш ҳисобланади
19:23 / 09.04.2026