Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Себастьян Курц иккинчи марта Австрия канцлери бўлди
Фото: РИА "Новости"
Австрия федерал президенти Александер Ван дер Беллен 7 январда канцлер Себастьян Курц бошчилигидаги ҳукуматни қасамёдга келтирди.
Курц иккинчи марта Австрия канцлери лавозимини эгаллади. 2017 йил декабрда у томонидан шакллантирилган ҳукумат 2019 йил майида собиқ вице-канцлер Хайнц-Кристиан Штрахе атрофидаги можаро сабабли тарқалиб кетганди.
Ҳукуматнинг қасамёд келтириш маросими федерал президент девонхонасида бўлиб ўтди. Австрия президенти янги ҳукумат қасамёд келтириши олдидан биринчи аёл канцлер Бригитте Бирляйн бошчилигидаги ўтиш даври ҳукуматини ўз мажбуриятларидан озод этди.
1 январда Курцнинг Австрия халқ партияси “Яшиллар” билан ҳукумат коалициясини шакллантиришга келиша олди. Янги вазирлар маҳкамаси 17 аъзодан ташкил топган: канцлер, вице-канцлер, 13 вазир ва 2 давлат котиби.
Шу тариқа, Курц яна Австрия канцлери лавозимига қайтди, “Яшиллар” етакчиси Вернер Коглер вице-канцлер ҳамда давлат хизмати ва спорт ишлари вазири бўлди. Ўтиш даври ҳукуматидаги Александер Шалленберг эса ташқи ишлар вазири лавозимида қолди.
Мавзуга оид
12:04 / 23.01.2026
Россия фойдасига жосуслик: Венада махсус хизмат собиқ ходими устидан суд бошланди
16:04 / 17.01.2026
Озарбойжон Германия ва Австрияга газ етказиб беришни бошлади
16:01 / 11.12.2025
Австрия АҚШга Дмитрий Фирташни бермаслик ҳақида якуний қарор қабул қилди
11:28 / 06.12.2025