07:38 / 09.01.2020
1
41990

Майкл Пенс: «Эрон АҚШ манзилларига зарба бермаслик бўйича сигнал юборган»

Фото: REUTERS/Jonathan Ernst

АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Эрон ўзига иттифоқдош кучларга АҚШга тегишли манзилларга зарба бермаслик бўйича хабар юборганини айтди. Бу ҳақда Пенс CBS`га берган интервьюсида гапирган.

«Биз Эрон ўзининг иттифоқдош кучларига АҚШ манзиллари ва фуқароларига зарба бермаслик бўйича сигнал юборгани ҳақида разведга маълумотларини олдик. Умид қиламиз, бундай яхши хабарлар чиқишда давом этади»,— деган Пенс. Аммо АҚШ вице-президенти гап айнан қайси кучлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

Кеча, 8 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар юзасидан баёнот берар экан Эрон ва унинг фуқаролари буюк келажакка муносиблигини айтди. Трамп Эронга тинчлик борасида келишишни таклиф қилиб, Хитой, Россия, Буюк Британия, Франция ва Германиянинг АҚШ каби Эрон билан ядро келишувидан чиқиб янги келишув тузиши кераклигини ечим сифатида кўрсатганди.

Мавзу
Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши
Эрон ташқи сиёсати бунёдкори, Яқин Шарқ бўйича бош стратеги, Эрон Ислом инқилоби муҳофазаси корпуси таркибидаги «Кудс» махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний Бағдоддаги аэропортда АҚШ президенти Дональд Трамп фармойишига биноан ўлдирилди.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top