Жаҳон | 23:07 / 10.01.2020
34820
1 дақиқада ўқилади

Россия Украинанинг эътирозини кўриб чиқмай Киевга қайтариб берди

Фото: Facebook /MIDRussia

Россия ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг Россия президенти Владимир Путиннинг Қримга ташрифи юзасидан билдирган эътирозини кўриб чиқмай Киевга қайтариб берди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинди.

“Россия ташқи ишлар вазирлиги эътироз учун асос йўқлиги сабабли бизга келиб тушувчи бу турдаги мурожаатлар каби бу нотани Украина томонига қайтариб берди”, дейилган вазирлик хабарида.

Россия ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, Путин ва Россиянинг бошқа расмий шахслари Россия ҳудуди бўйлаб ўз сафарлари борасида бошқа давлатлар билан келишишга мажбур эмас.

Вазирликда, шунингдек, Украинани “Қрим ва Севастопол Россияга тегишли эканини ҳақиқат сифатида қабул қилишга” чақирилган. 

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазирлиги Путиннинг Қримга ташрифи юзасидан норозилик билдирганди.

Россия президенти 23 декабрда Қримга ташриф буюриб, Қрим кўприги орқали темир йўл қатновини расман очиб берганди.

 

Мавзуга оид