Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари байрами арафасида, 10 январь куни Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат раҳбари бу ерга 2017 йил январь ойида келиб, ҳарбий таълимни такомиллаштириш, ўша пайтдаги Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти негизида мутлақо янги ўқув муассасаси ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Кўп ўтмай, президентнинг тегишли қарори қабул қилиниб, бу ерда хорижнинг илғор технологиялари ва замонавий ўқув воситаларини мужассам этган Қуролли Кучлар академияси ташкил этилди. 2018 йил январда олий бош қўмондон мазкур янгиланган таълим маскани фаолияти билан танишган эди.
Бугун академия ҳам шароит, ҳам мазмун жиҳатидан тубдан ўзгарган. Аудиториялар компьютер техникаси, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Замонавий ситуацион марказ, тренажёрлар ташкил этилган.
Ўтган йили бу ерда модернизация ишлари давом эттирилиб, янги объектлар қурилди. Курсантларнинг ўқиши ва жанговар машғулотлар ўташи, спорт билан шуғулланиши учун қўшимча имкониятлар яратилди.
Академия қошида мамлакатнинг барча ҳарбий таълим йўналишидаги олий ва ўрта махсус билим юртларида ўқув жараёни ва илмий ишларни мувофиқлаштирадиган Илмий-методик кенгаш тузилди.
Президент ўқув муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар натижаси ҳамда фойдаланишга топширилган замонавий таълим инфратузилмаси объектлари билан танишди.
Ўқув биносида ҳарбий техниканинг асосий намуналари бўйича динамик компьютер тренажёрлар имкониятлари намойиш қилинди, академия курсантларининг ихтирочилик ва инновацион ишланмалари ҳақида маълумот берилди.
– Барча соҳалар қатори ҳарбий таълим бўйича ҳам доимо замон билан бирга қадам ташлашимиз, керак бўлса, ундан олдинда юришимиз зарур. Ҳарбийларимиз, курсант ва тингловчилар энг илғор, инновацион билим ва кўникмаларни эгаллаши, соҳа бўйича дунёдаги янгиликлардан хабардор бўлиши, доим изланиши лозим, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент курсантларни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Ўқув хоналари, ётоқхона ва сузиш ҳавзасидаги шароитларни кўздан кечирди, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:58 / 14.01.2025
Миллий армиямиз ёшлар учун мардлик ва шон-шараф мактабига айланмоқда — Мирзиёев

23:01 / 26.02.2024
Қўшинларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари жорий этилади

19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди

19:10 / 22.01.2024